

Айни пайтда Погба тиззасини даволаш бўйича мутахассис билан маслаҳатлашмоқда. Операция қилинадиган бўлса, даволаш учун кетадиган узоқ вақт сабабли Погба жаҳон чемпионатида Франция терма жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.
У ўтган ҳафта Лос-Анжелесдаги машғулотлар вақтида жароҳат олганди ва Италияга қайтиб кетганди.



