Погребняк Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси аъзосига айланди
02 янв 2020 19:38
Янгиликлар
Погребняк Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси аъзосига айланди
Россиялик 27 ёшли ҳужумчи Кирилл Погребняк Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан шартнома имзолади.
1 январ куни «Фалькенберг»ни (Швеция) эркин агент сифатида тарк этган Кирилл “темирйўлчилар” сафига келиб қўшилган.
У Россия терма жамоасининг собиқ аъзоси Павел Погребнякнинг укаси ҳисобланади. 2018 йил Кириллнинг эгизаги Николай ҳам пойтахт жамоаси таркибида ҳаракат қилиб, 2та ўйинда майдонга тушганди.
Эслатиб ўтамиз, Кирилл Погребняк «Фалькенберг»дан ташқари, “Томь”, “Факел” (Воронеж), “Зенит-2” ҳамда “Балтика” каби Россия клублари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар