UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  12 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  4 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

"Локомотив" Павел Погребнякнинг укаси билан шартнома тузди Янгиликлар

"Локомотив" Павел Погребнякнинг укаси билан шартнома тузди

“Локомотив” Суперлигада очилган трансфер ойнасидан унумли фойдаланган ҳолда ўз сафини маҳоратли, номдор, миллий терма жамоамизнинг аcосий футболчилари ва россиялик легионер футболчи билан шартнома имзолади.


“Локомотив”нинг янги футболчилари билан танишинг:
Анзур Исмоилов
Бўйи: 
190 см
Оғирлиги: 83 кг
Амплуаси: ҳимоячи

1985 йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Ўз фаолиятини Самарқанднинг “Динамо” клубида бошлаган. 2002-2003 йилги мавсумни собиқ “Трактор” жамоасида ўтказган. 2003 мавсумдан бошлаб эса пойтахтнинг яна бир жамоаси “Пахтакор” сафига бориб қўшилган. 6 йил “Пахтакор” сафида тўп сурган футболчи 2010 йил “Бунёдкор” клуби билан шартнома имзолаган ва клуб шарафини 1 йил ҳимоя қилган. 2011 йилдан бошлаб эса легионер футболчи мақомини олган Анзур Исмоилов Хитойнинг “Чанчун Ятай” клубига бориб қўшилган. 7 йил давомида ҳимоячи хитойликлар сафида 186 марта майдонга тушиб 12 марта рақиблар дарвозасини нишонга олган. 2007 йилдан бери Анзур Исмаилов 82 марта Ўзбекситон  миллий терма жамоаси либосида майдонга тушган. “Чанчун Ятай” клуби билан шартномаси якунланган Анзур Ўзбекистонга, “Локомотив” сафига келиб қўшилди. Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланди.

Темурхўжа Абдуҳолиқов
Бўйи:
187 см
Оғирлиги: 87 кг
Амплуаси: ҳужумчи

Темурхўжа 1991 йил Тошкент шахрида таваллуд топган. Профессионал футболда дастлабки ўйинини 2009 йил “Бунёдкор” клуби сафида бошлаган. “Қалдирғочлар” сафида 3 мавсум ўтказган хужумчи 2011 йил “Пахтакор” сафига бориб қўшилган. “Шерлар” сафида ҳам уч мавсум ўтказган Темурхўжа 64 та ўйинда майдонга тушиб 22 та гол киритишган муваффақ бўлган. 2014 йил мавсуми якунланган у Хорватиянинг кучли клубларидан бири “Хайдук” билан шартнома имзолади ва бир мавсум Европада тўп сурди. 2015 йил “темирйўлчилар” билан шартнома имзолади ва ўзининг энг ёрқин 2 мавсумини ўтказди. “Локомотив” сафида Темурхўжа Ўзбекистон вице-чемпиони, Ўзбекистон Кубоги, Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди. 2016 йил мавсумнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритди ва бир неча нашрлар томонидан “Йилнинг энг яхши футболчиси” унвонига сазовор бўлди. 2017 йил эса ҳужумчи Қатарнинг “Ал-Сайлия” клуби сафига ўтди. Қатар Суперлигасида 17 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 11 марта нишонга олди. 2018 йил мавсумнинг 2 ярмида ўзининг қадрдон жамоасига айланиб улгурган “Локомотив” билан яна шартнома имзолади.



Николай Погребняк
Бўйи:
185 см
Оғирлиги: 77 кг
Амплуаси: ҳимоячи

1992 йил Москвада туғилган Николай дастлабки фаолиятини “Тимирязевец” мактабида бошлаган. 2010 йилдан профессионал карьерасини Томск шахрининг “Томь” жамоасида бошлаган. Кейинчалик, 2015-2016 йилларда Москванинг “Торпедо”, Ставрополь шахрининг “Динамо” жамоалари сафида тўп сурган. Фаолияти давомида ҳужумчи, ярим ҳимоячи ва ҳимоячи позицияларида ҳаракат қилган.

Коля Россия терма жамоасининг машхур собиқ футболчиси Павел Погребнякнинг укаси.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика