

"Express" хабарига кўра, Погба "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан билан гаплашиб олган. Франциялик футболчи ушбу мавсумда МЮ шарафини ҳимоя қилади ва келаси ёзда "Реал"га ўтади.
Унинг шартномаси якунланишига икки мавсум бор. МЮ раҳбарияти эса унинг трансферидан 180 миллион евро маблағ ишлаб олади. Олдинроқ Погбанинг ўзи "Реал"га ўтишни истаётганини айтиб ўтганди.



