Погба: “Сульшер жамоада қолишини истаймиз”
20 мар 2019 19:44
Янгиликлар
Погба: “Сульшер жамоада қолишини истаймиз”
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоаси бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Албатта биз барчамиз у жамоада қолишини истаймиз. Натижаларимиз аъло даражада. Мен у билан ажойиб муносабатдаман, Сульшер ҳам футболчилар билан жуда яхши муносабатни ўрната олган.
Қачонки футболчи жамоасидан рози бўлса, у доим шундай бўлишини истайди. Сульшер айнан шунинг учун ҳам ҳурматга лойиқ. У клубни ва клуб ҳақида ҳамма нарсани билади.
Мураббийимизнинг асосий муваффақияти футболчиларда ўзларига бўлган ишончни қайтара олганида, деб биламан. Бу бизга эркинлик берди, яна футболдан завқ ола бошладик”, дейди Погба.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар