Погба: “Мухлислар мени илиқ кутиб олди, буни қадрлайман”

8 ноя 2018, 07:33
Поль Погба собиқ жамоаси “Ювентус” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Ютганимиз, жуда яхши бўлди. Бу энг асосийси. Мухлислар мени илиқ кутиб олди, буни қадрлайман. Биз жуда яхши жамоага қарши ўйнадик. Асосийси уч очколи бўлдик. Ўзгача бўлган голни нишонладим. Биз жамоавий ўйин кўрсатдик, ўйин сўнгига қадар яхши ҳаракат қилдик. Сўнгги дақиқаларда эса иккинчи нафас йўлимиз очилгандек бўлди”,—дейди Погба.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC-Sport