Погба: "Манчестер Юнайтед" таслим бўлмоқчи эмас"

Aslanov Jasurbek
28 авг 2018, 15:48
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба АПЛнинг 3-турида "Тоттенхэм"дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.

"Тоттенхэм"га қандай мағлуб бўлганимизни тушунмадик. "Манчестер Юнайтед" учрашувни яхши бошлади, аммо кейин қисқа вақт ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Устунлик биз томонда эди, бироқ тўп фақат МЮ дарвозасига кираверди. Мухлислар ўзини яхши томондан кўрсатишди. Уларни ижобий натижа билан хурсанд қила олмаганимиздан афсусдамиз.

Жамоа бундай мағлубиятга муносиб эмас эди. Энди ўзимизга келиб олишимиз керак. Осон бўлмайди, аммо бу бор-йўғи мавсум боши. Биз - "Манчестер Юнайтед"миз ва ҳеч қачон таслим бўлмаймиз" - дейди Погба.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›