Погба допинг учун қайта таҳлил топширишни сўради

Aziz Tukhtamuradov
16 сен 2023, 10:10
Допинг истеъмол қилишда айбланаётган "Ювентус" футболчиси Поль Погба антидопинг қоидаларига мувофиқ, қайта таҳлил топширишни сўради.

Унинг 20 август куни "Удинезе" - "Ювентус" ўйинида олинган таҳлилидан тақиқланган моддалар топилганди. Агар қайта топширишда ҳам шундай бўлса, антидопинг прокуратураси терговни бошлайди.

Агар футболчи айбини тан олса икки йилга четлатилиши мумкин. Агар тергов ушбу моддалар атайин истеъмол қилинганини аниқласа, жазо қаттиқроқ бўлади ва дисквалификация тўрт йилга чўзилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›