

"Нима нотўғри бўлганини тушунишга ҳаракат қилдим, аммо жавобни топа олмадим. Бизда бугун ҳар қандай қарор ҳам жамоага ёрдам бермай, аксинча хатога айланиб, голлар ўтказиб юборадиган кун бўлди.
Биз рақиб дарвозаси олдида ҳеч қандай вазиятга ҳам эга бўлмадик, ҳатто дарвозага зарба бера олмадик ҳам. Бундай ёмон ўйнаганимизни эслай олмайман ҳам.
Бу ўйинга тайёр эдик, аммо нимагадир чуқур ҳимояга ётиб олдик ва рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга ҳаракат қилмадик. Энди ўзимизга келиб, хатоларни кўриб чиқишимиз керак", - деди Погба.



