

"Галатасарой" футболчиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади.
"Бир қарорга келганимдан сўнг, Лёв уни қабул қилди. У ўйиним ва терма жамоадаги ажойиб йиллар учун миннатдорчилик билдирди. Биз биргаликда кўп нарсаларни бошдан ўтказдик. Биз яна ўша пайтларни эсладик ва менинг қароримни муҳокама қилганимиз йўқ" - дейди Подольски.
Подольски 2004 йилда Германия терма жамоасида дебют қилган. У миллий жамоа сафида 129 та учрашувда майдонга тушиб, 48 та гол уришга муваффақ бўлган.



