Почеттино: "Тоттенхэм" "Бёрнли"га бор-йўғи 3та гол урганидан хафаман"

Aslanov Jasurbek
24 дек 2017, 16:34
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Бёрнли"га қарши бўлиб ўтган Англия Премьер-лигасининг 19-тур учрашуви (3:0) ҳақида фикр билдирди.

"Гарри Кейн хет-трик қайд этди ва ғалабани таъминлади. У ажойиб, фантастик футболчи. У бир йилда гол уриш бўйича Алан Ширердан ўтиб кетиши учун яна бир бора дарвозани ишғол қилиши керак.

У бугун 3тадан кўп гол уриши мумкин эди, чунки вазиятлар етарлича бўлди. Бор-йўғи 3та гол урганимиздан бироз хафаман. Аммо ҳечқиси йўқ, Сон ва Сиссоко бошқа учрашувларда гол уришади" - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›