

"Менга Зидандаги хотиржамлик ва соғлом фикр ёқади. У футболчилик пайтидаги каби мураббийликни ҳам яхши уддаламоқда.
"Реал" ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоа Чемпионлар лигасидаги ЛаЛигадагидан бошқача ўйнайди. "Қироллик клуби" тақлид учун намуна эмас. Улар учун Чемпионлар лигаси ҳаммасидан муҳимроқ" - дейди Почеттино.
"Тоттенхэм" 17 октябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учрашувлари доирасида "Реал" меҳмони бўлади.


