Почеттино МЮни бошқармоқчи эмаслигини айтди

Mirjalol Normatov
24 ноя 2021, 23:42
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкинлиги борасида гапирди.

"Бу менга ҳалақит қилмайди. Шунчаки шундай яшашни ўрганиш керак, футбол шундай. Яхши ўйин кўрсатиб, қўлдан келганча чиройли ўйнашга ҳаракат қиляпмиз ва бор кучимизни ишга соляпмиз.

"Эспаньол"да ишлаб юрган пайтларимда сэр Алекс билан юзма-юз кўришишни исташимни айтгандим. Агарда яна шу гапни айтсам, чегарадан чиқиб кетган бўламан.

Парижда бахтлиман. Клуб ва мухлисларни ҳурмат қиламан. ПСЖда ишлаш - мўъжизага тенг. Лига 1'да пешқадаммиз, "Манчестер Сити"га қарши ўйнаяпмиз.

Буни ўйлаб чиқдим. ПСЖ билан шартномам 2023 йилга қадар мўлжалланган. Ушбу мавсум ва келаси мавсумда ҳам шу ерда ишлайман. ПСЖда хурсанд эканлигим - катта факт", - деди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›