

"Баъзида у кундузи қўшимча шуғулланишни истайди ва қуйидаги гапларимиздан хафа бўлади: "Йўқ, ҳозир вақти эмас, эртага шуғулланамиз". У эса шундай дейди: "Йўқ, мен бугун кундузи шуғулланмоқчиман, қўшимча машғулот бўлишини истайман!".
Мен эса унга рад жавобини бераман, бироқ у машғулотни сўрайверади ва натижада Кейнга 30 дақиқа машғулот учун руҳсат бераман. Биз академиядан икки ёки уч посбонни чақиришимизга тўғри келади" - дейди Почеттино.



