

“Футболчилар жамоага муносиб бўлишлари керак. Биз жудаям катта жамоада ишлаяпмиз, бу ерда шунчаки ғалаба қозониш эмас, балки буни ўзига хос услубда қўлга киритиш керак.
Тартиб-интизом ишимизда энг муҳим жиҳат. Ҳурмат ва дўстлик ҳам. Бу нафақат футболчилар ва мураббийлар штабига, балки клубда ишлайдиган барчага – база, стадион ходимларига ҳам тегишли.
Биз бу ерда маълум мақсадларни амалга ошириш учун иш бошлаймиз. Аниқроқ айтадиган бўлсак, совринларга эга чиқиш учун. Шу боис барча қўллаб-қувватлайдиган ўйин фалсафасини шакллантиришга ҳаракат қиламиз”, деди Почеттино.



