Пляж футболи: Ўзбекистон - Ироқ 6:1
25 мар 2015 15:49
Янгиликлар
Пляж футболи: Ўзбекистон - Ироқ 6:1
Ҳозиргина пляж, яъни соҳил футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувини якунлади.
Кеча БАА терма жамоасини мағлуб этган (6:5) Аҳад Юсупов шогирдлари бугун Ироқни 6:1 ҳисобида таслим қилишди. Шу тариқа, гуруҳда биринчи ўринни Ўзбекистон банд этди ва чорак финалга йўлланма олди.
Ўзбекистон - Ироқ 6:1
Голлар: Феруз Фахритдинов, Сарвар Холмуродов – 2, Жамолиддин Шарипов – 2, Жаъфар Ирисметов – Хуссайн Жаббор.
Гуруҳнинг илк ўйинида БАА Ироқдан 7:5 ҳисобида устун келганди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Осиё чемпионатида совринли ўринларни банд этган терма жамоалар шу йили Португалияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.

championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар