UZ

Сўнгги янгиликлар

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Питер Хюистра: "Бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.





"Бугун бизга қийин бўлди. "Андижон" ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг жуда зич ҳимояланди. Шу боис ёриб ўтишимиз қийин кечди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса мавсумдаги биринчи мағлубиятимизни қабул қилиб олдик. Олдинга қараб интилишда давом этамиз", – дейди Питер Хюистра. 

- "Андижон"нинг охирги ўринда эканлиги футболчиларни бўшаштириб қўйдими?

- Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман – Суперлигада осон ўйинлар йўқ. "Андижон" зич ҳимояланиб, турнир жадвалининг юқорисидаги жамоаларни қийнаб қўйиши мумкин. Бугун шунга гувоҳ бўлдик. 

- "Пахтакор" давлат тасарруфига қайтгач ўйинида пасайиш юзага келяпти. Жамоанинг олдинги кучи йўқ. Ўйинларда қийналиб ютмоқда. Моддий томондан қўллаб-қувватлашда муаммо бўляптими?

- Моддий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. 

- Ундай бўлса, пасайишнинг сабаби нимада?

- Йўқ, масалан "Металлург"га учта гол урдик. "Навбаҳор" билан жуда яхши ўйнадик. Лекин бугун натижа кўрсата олмадик. Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган жамоалар билан ўйинларда гол ўтказиб юборсангиз, улар зич ҳимояланишни бошлашади. Бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ. Тўпни фақат олдинга тепиб юбориш билан чекландик. Бу бизнинг футбол эмас. 

- Ўйинни бошқарган ҳакамлар гуруҳига эътирозлар бўлди. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Ўйин давомида ҳеч нарса деганим йўқ. Фақат иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилгани учун эътироз билдирдим. Кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Шунингдек, "Андижон" футболчилари "ётиб олишди". Бу вақтни олди. 

- Майдоннинг айнан қайси ҳолатига эътирозингиз бор? Олдин ҳам кўп жамоалар ўйнаган, лекин майдон ҳақида гапиришмаганди...

- Биринчи ўринда майдонга яхшилаб эътибор беришларини, парваришлашларини сўраб қолган бўлардим. 

- "Пахтакор" Суперлигада бир неча йилдан бери яққол етакчиликни қўлига оляпти. Мураббий сифатида рақобат бўлмаслигига қандай қарайсиз?

- Суперлигадаги рақобат яхши, деб ўйлайман. Биздан кейинги жамоаларнинг савияси, ўйин даражаси бир-бирига яқин. Кўп жамоаларда ёш футболчилар ўйнамоқда. Бу ўзбек футболининг келажаги учун фойдалидир.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика