Пишур тўпурарлик борасида Трифуновичдан ўтиб кетди

Narzulla Saydullayev
10 окт 2013, 18:28
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби сафида ҳар мавсум голеодор ҳужумчилар тўп тепишган.

Жорий мавсумда “қалдирғочлар”нинг украиналик ҳужумчиси Олександр Пишур ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш қилиб, бу борада чемпионат етакчиларидан бири бўлиб турибди. У “Бунёдкор” сафида Осиё Чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги учрашувларини қўшиб ҳисоблаганда жами 33та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 24та гол уришни уддалади. Фоиз кўрсаткичи бўйича ҳисоблаганда у майдонга тушган ўйинларининг 73%ини голсиз ўтказмаган.

Олександр Пишурнинг “Бунёдкор” сафидаги умумий голлари сони 24тага етганини айтиб ўтдик. Бу кўрсаткич билан у икки мавсум олдин “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилган Милош Трифуновични ортда қолдирди. Ўшанда сербиялик ҳужумчи 36та ўйинда 22та гол уришни уддалаган эди.

Фоизлар кўрсаткичи борасида Стевица Ристичга етадигани йўқ. У ўзи иштирок этган 75% учрашувларда рақиб дарвозабонларини ҳафа қилган. Яъни, македониялик ҳужумчи 24 учрашувда 18та гол уришга муваффақ бўлган.

“Бунёдкор” жамоасининг умумий тўпурарлари рўйҳатини Анваржон Солиев 65та голи билан бошқариб бормоқда. У шунча голни 158та ўйинда киритган.

“Бунёдкор” тўпурарлари

Футболчи

Мамлакати

Ўйин

Гол

Фоиз

1

Анваржон Солиев

Ўзбекистон

158

65

41%

2

Ривалдо

Бразилия

80

43

54%

3

Сервер Жепаров

Ўзбекистон

104

38

37%

4

Виктор Карпенко

Ўзбекистон

202

38

19%

5

Шавкат Саломов

Ўзбекистон

160

30

19%

6

Хосе-Луис Вильянуэва

Чили

47

27

57%

7

Олександр Пишур

Украина

33

24

73%

8

Милош Трифунович

Сербия

36

22

61%

9

Стевица Ристич

Македония

24

18

75%

10

Тимур Кападзе

Ўзбекистон

106

17

16%

11

Жасур Ҳасанов

Ўзбекистон

186

17

9%


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com