UZ

Пиолининг "Милан"даги ўрнини ким эгаллайди? Янгиликлар

Пиолининг "Милан"даги ўрнини ким эгаллайди?

Италиялик мутахассиснинг келажаги бўйича қарор қабул қилинмади.

Аммо аллақачон унинг ўрнига асосий даъвогарлар маълум. Булар – "Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте ва "Брайтон" бош мураббийи Роберто Де Дзерби. Бу ҳақда "La Repubblica" хабар бермоқда. 

Конте ёзда бўш бўлиши мумкин, Де Дзерби учун эса 13 миллион евро тўлашга тўғри келади.

"Россонери" ҳали Пиолини истефога чиқариш ниятида эмас. Аммо жамоа натижалари ёмонлашишда давом этса, "қизил-қоралар" мутахассис билан хайрлашади.

Аввалроқ Пиоли "Милан" унга ишонмай қўйганини айтган эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика