

Мазкур номга “Милан” устози Стефано Пиоли лойиқ кўрилди.
Айни вақт “россонерилар” А Серияда пешқадамлик қилмоқда. Жамоа сўнгги бор чемпионатда 8 март куни “Женоа”га ўз майдонида ютқазган.
Нашр томонидан махсус “Афсона” соврини эса Златан Ибрагимовичга насиб этди. 39 ёшли форвард жорий мавсум А Серияда 6 ўйинда 10 та гол уриб, тўпурар бўлиб турибди.
Миланликларни чоршанба куни “Женоа”га қарши сафардаги учрашув кутмоқда.



