

35 ёшли ҳимоячи футболчиликдаги сўнгги ўйинини Примера 13-турида "Альмерия"га қарши ўтказди (2:0).
"Фаолиятни якунлаш? Мен ҳар доим агентимга "Барселона"ни тарк этмаслигимни айтардим. Агар раҳбарият мен билан шартномани узайтирмаслигини айтганида, 28-29 ёшда фаолиятимни якунлаган бўлардим. Менда бошқа мотивация йўқ эди", – деди Пике.



