UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  61 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  11 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб? Янгиликлар

ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб?

Сайтимизнинг жонкуяр журналистларидан бири Фахриддин Рўзиев берган маълумот кеча анча шов-шувга сабаб бўлди.

Гап "Насаф" футболчиси Марко Станоевичнинг сариқ карточкалари билан боғлиқ. Суперлига регламентига кўра, сариқ карточкалари тўрттага етган футболчи кейинги 1та турни ўтказиб юбориши шарт. 

Фахриддин Рўзиев ПФЛ сайтидаги маълумотга таяниб, Марко Станоевич тўртта огоҳлантиришдан сўнг кейинги турни ўтказиб юбормаганини ёзган. Кейинчалик ПФЛ расмий ҳужжатларни текширган ҳолда маълумотларни сайтга киритишда хатолик кетганини ва протокол бўйича Станоевич аллақачон битта турни ўтказиб юборганини маълум қилди. 

Шундан сўнг сайтдаги "юзерлар" орасида "комент"ларда тортишув, жанжал бошланди ва энг хунуги, кўпчилик Фахриддин Рўзиевни қўпол сўзлар билан ҳақоратлашга ўтган. Уни ҳатто "Насаф"нинг душмани дейишгача боришган. 

Фахриддин Рўзиев ПФЛ сайтидаги маълумотга таянган ҳолда хатога йўл қўйган ва бунинг учун фақат уни айблаш шарт эмас. Охирги пайтларда бизда муаммо бир четда қолиб, муаммони кўтарган одамни ерга уриш жуда авж оляпти. Кўп соҳаларда шунақа бўляпти. Муаммони айтган одам ҳамманинг кўзига балодек кўриняпти. 

Яна бир гап. Фахриддин Рўзиев хато қилган бўлса-да, унинг олдида ПФЛ сайтидан бошқа манба йўқ. Сайт расмий бўлганидан кейин сиз ҳам, мен ҳам шунга ишонамиз. Тўғри, Фахриддин бу хабарни чоп этишдан олдин ПФЛ билан боғланиб, аниқлик киритиб олиши мумкин эди, лекин расмий сайт турганда бунга на ҳожат. 

Масалан, ОЧЛ ўйини билан боғлиқ муаммоли вазиятни суриштирганда ОФК комиссарларининг орқасидан қидириб юрмайсиз-ку. Тайёр манба сифатида фақат ОФК сайтига таянасиз. 

Бу каби тушунмовчиликнинг олдини олиш қийин эмас. ПФЛ аввалги йиллари ҳар тур олдидан тур йўқотишларини бериб борарди. Лекин нимадир сабаб бўлиб, бу йилдан шу нарса чиқмай қўйди. Агар ПФЛ келаси йилдан яна шуни йўлга қўйса, ўйлаймизки, бу борада ҳеч қанақа муаммо ва тушунмовчилик юзага келмайди. 

Х.Холиқов.

P.S. Фахриддин Рўзиев сайтимизнинг энг фаол журналистларидан бири ҳисобланади ва сайт унинг ҳаракатчанлиги, меҳнатсеварлиги ва изланувчанлигини қадрлайди. 

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика