UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

ПФЛ "Локомотив" клуби маъмурини 2та ўйинга дисквалификация қилди Янгиликлар

ПФЛ "Локомотив" клуби маъмурини 2та ўйинга дисквалификация қилди

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Кубоги

“Насаф”га қарши Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви якунланганидан кейин “Насаф” клуби мухлисларига қарата номақул ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун “Локомотив” клуби маъмури Б. Исмоилов 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Биринчи Лига

“Янгиер” – “Машъал” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Янгиер” клуби футболчиси А. Жўрабоев 4та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Норин”га қарши учрашувда рақиб жамоа устозига нисбатан бехурмат сўзлар ишлатгани учун “Сурхон” жамоаси футболчиси С. Холматов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Сурхон” жамоаси билан бўлган учрашувдан сўнг захира ҳаками номига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Машъал-2” жамоаси футболчиси М. Юсупов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши учрашувда ўзини майдонда жуда қўпол равишда тутгани боис майдондан четлатилган “Орол” жамоаси футболчиси М. Қарлибоев 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Орол”га қарши учрашувда майдонда ўзини қўпол равишда тутгани учун “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси футболчиси У. Олимов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Хоразм” жамоасига қарши учрашувда ўйин қоидасини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган “Норин” клуби футболчиси А. Мамазоитов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

Ёшлар Лигаси

“Насаф”га қарши ўтган учрашувда “Обод” клуби футболчиси У. Иноятиллаев атайдан рақибининг юзига зарба беришга урингани учун майдондан четлатилганди. Шунинг учун ушбу футболчи 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Бунёдкор” билан бўлган учрашувда ўйин қоидасини қўпол равишда бузган “Машъал” клуби футболчиси Ж. Мирзақулов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика