UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  0 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  38 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  11 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади Янгиликлар

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади

Теглар :  ПФЛ Футзал
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бир вақтнинг ўзида футзал мусобақаларини ҳам ўтказиб келади.

Бугунга кунга келиб футзал Олий лигаси, Биринчи лигаси, футзал бўйича мамлакат кубоги ва суперкубоги, У18 чемпионати каби мусобақалар бевосита Лига томонидан ташкиллаштирилади. 

2023/24-йилги мавсумдан бошлаб футзални янада оммалаштириш учун Лига навбатдаги қадамни ташлади ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ишлашга қарор қилди. Келишув асосида мамлакат футзалини тўлиқ ёритиб борадиган алоҳида расмий сайт ишлаб чиқилаётган бўлиб, тез орада у жамоатчиликка тақдим этилади.

Янги сайт Ўзбекистон футзал чемпионати учрашувлари, қайдномалари, статистикаларини ўзида тўлиқ акс эттиради. Шунингдек, футзал терма жамоаларининг фаолияти ҳам четда қолиб кетмайди. Мазкур сайт ҳар бир профессионал футзалчи ҳақида тўлиқ маълумот бериши мумкин бўлган контентга айланиб бориши режалаштирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳаваскор жамоаларни жалб этиш каби масала ҳам алоҳида ўрганиб чиқилаётганини қайд этиш керак. Сўнгги уч йилда Олий лига ва Биринчи лига анча тартибга келтирилган бўлса, эндиликда қуйи бўғинларга ҳам кириб бориш имкониятлари очилади. 


Маълумот учун, футзални оммалаштириш йўлида мусобақалар географияси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Бугун келиб Лига футзал чемпионати учрашувларини нафақат Тошкент, балки Фарғона, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Урганч каби шаҳарларида ҳам ташкил этишни йўлга қўйган. 2023/24-йилги мавсумдан бошлаб яна бир қатор шаҳарлар мазкур рўйхатга қўшилиши мумкин. Шунингдек, футзал чемпионати ўйинлари YouTube орқали жонли эфирга узатилади. Ишонамизки, Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда биз янги босқичга қадам қўямиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика