UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди? Янгиликлар

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди?

Ўз тарихида учинчи марта футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашган АГМК яна гуруҳдан чиқа олмади.

Олмалиқ шаҳри жамоаси бугун Тожикистоннинг "Сипар" клуби билан беллашиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Маълумки, аввалги иккита баҳс ҳам рақиблар фойдасига ҳал бўлганди. Бугунги ўйиндан кейин АГМК бош мураббийи Александр Петров шундай деди:

- "Афсус, яна ютқазиб қўйдик. Лекин кўп ҳам тушкунликка тушиш керак эмас, чунки бизни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари кутмоқда. Биз бу мусобақада иштирок этиш орқали яхши тажриба тўпладик. Шу ўринда меҳмондорчилик учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман".

Ўз навбатида ўйиндан кейин "Сипар" клуби устози Бенямин Эгбали ҳам фикрларини билдириб ўтди:
- "Ўйин жуда қийин кечди, лекин ғалаба қозона олдик. Бу ютуқ Тожикистон футзали учун кўп нарсани англатади. Бизда ҳам футзал ривожланяпти, буни бугунги натижа ва ўйин кўрсатиб берди. Бундай турнирлар Осиё футзали учун ниҳоятда керак, чунки клублар халқаро доирада қанча кўп ўйнаса, футзал шунча шаклланиб боради".

Шундай қилиб АГМКнинг мусобақадаги иштироки тугади. АГМК барча ўйинларда мағлуб бўлган ҳолда гуруҳда охирги ўринни эгаллади. Тўплар нисбати ҳам жуда хунук кўриниш олди: 3-15.

Рейтинг: -48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика