“Пескара” 19 февралдан бери илк бор ғалабага эришди
23 май 2017 03:42
Янгиликлар
“Пескара” 19 февралдан бери илк бор ғалабага эришди
Унда “Пескара” клуби ўз майдонида “Палермо”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Адриатико” стадионида кечган учрашувнинг 15-дақиқасида Роберт Мурич ҳисобни очди. 87-дақиқада эса Йонуц Митрицэ ғалабани мустаҳкамлади.
Эътиборлиси, “Пескара” А Серияда сўнгги бор 19 февраль куни ғалаба қозонган эди. Ўшанда пескараликлар “Женоа”дан 5:0 ҳисобида устун келишганди.

Бугунги ғалабадан сўнг “Пескара” 17 очко билан А Серияда сўнгги ўринни эгаллаб турибди. “Палермо” эса 23 очко билан 19-поғонадан жой олган. Иккала жамоа ҳам кейинги мавсумни В Серияда ўтказишади.
Италия чемпионати. 37-тур
“Пескара” – “Палермо” 2:0 (1:0, 1:0)
“Адриатико” стадиони
Голлар: 1:0 – 15 Мурич, 2:0 – 87 Митрицэ.
“Пескара” – Фьорилло, Дзампано, Бово, Форназье, Бираги (Кампаньяро, 86), Верре, Бругман, Мемушай, Мурич (Митрицэ, 46), Черри (Жилардино, 76), Капрари.
“Палермо” – Фулиньяти, Чонек, Гонсалес, Гольданига, Рисполи (Трайковски, 75), Бруно Энрике (Ло Фасо, 64), Яяло, Чочев, Алеэсами, Диаманти (Шаллаи, 81), Несторовски.
Огоҳлантиришлар: Бираги (43), Бругман (60).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар