

“Бу ҳақда ҳали ўйламадим, аммо буни эслаб ўтган экансиз, у ҳолда бу ҳақиқат бўлиши мумкин. Қачон кейинги мавсум учун таркибни режалаштиришни бошласак, ўшанда кўрамиз”, деган Перес.
Аввалроқ, парижликлар устози Маурисио Почеттино Мбаппе 100 фоиз жамоада қолишини айтганди. 23 ёшли футболчининг клуб билан тузган шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. У жорий мавсум ПСЖда 43 ўйинда қатнашиб, 35+19 натижа кўрсатди.


