

"Реал" президентидан 23 ёшли ҳужумчи Франция терма жамоаси ҳомийлари учун барча жамоа футболчилари боришига мажбур бўлган тадбирни рад этганини сўрашди.
"Футболчи – қўшиқчи ва актёр эмас. Бу жамоа, у ерда барча тенгдир. Бошқадан баландда турадиган ҳеч ким йўқ.
Ўйлашимча, унга кўпроқ сиёсий босим таъсир ўтказди. Менимча, у ўзини қафасдагидек ҳис қилди. Бутун ҳаёти давомида "Реал"да ўйнашни орзу қилишини айтди, якунда эса ... У жуда қийин даврни бошидан кечириши керак эди.
У буларнинг барчасига дуч келди ва ваҳимага тушиб қолди. Тасаввур қилинг, Испания қироли "Бетис" ўйинчисига қўнғироқ қилмоқда ва клубдан кетмасликни айтмоқда – буни ақлимга сиғдира олмайман", – дейди "Реал" президенти.



