Перес Мбаппе ҳақида: "Тасаввур қилинг, "Бетис" ўйинчисига Испания қироли қўнғироқ қилмоқда – буни ақлимга сиғдира олмайман"

Alisher
16 июн 2022, 14:37
Флорентино Перес ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.

"Реал" президентидан 23 ёшли ҳужумчи Франция терма жамоаси ҳомийлари учун барча жамоа футболчилари боришига мажбур бўлган тадбирни рад этганини сўрашди.

"Футболчи – қўшиқчи ва актёр эмас. Бу жамоа, у ерда барча тенгдир. Бошқадан баландда турадиган ҳеч ким йўқ.

Ўйлашимча, унга кўпроқ сиёсий босим таъсир ўтказди. Менимча, у ўзини қафасдагидек ҳис қилди. Бутун ҳаёти давомида "Реал"да ўйнашни орзу қилишини айтди, якунда эса ... У жуда қийин даврни бошидан кечириши керак эди.

У буларнинг барчасига дуч келди ва ваҳимага тушиб қолди. Тасаввур қилинг, Испания қироли "Бетис" ўйинчисига қўнғироқ қилмоқда ва клубдан кетмасликни айтмоқда – буни ақлимга сиғдира олмайман", – дейди "Реал" президенти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca