

Унга кўра, йилнинг энг яхши ўйинчиси номига “Сантос Лагуна” клубида тўп сураётган мексикалик ҳужумчи Орибе Перальта сазовор бўлди. Таъкидлаб ўтамиз Перальта Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларининг 6 та ўйинида 8 та гол уришга эришган.
Энг яхши мураббий номига АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн сазовор бўлган бўлса, энг яхши дарвозабон деб, “Эвертон” клуби дарвозабони Тим Ховард топилди.



