UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  0 10:50Мареска: "Челси"да АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  0 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  1 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   1 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  3 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  16 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  1 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  4 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  3 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  1 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4

Pepsi туҳфаси – “Арена Химки”га сафар Янгиликлар

Pepsi туҳфаси – “Арена Химки”га сафар

Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз? Омад ёнингизда юради, деб бежизга айтишмас экан.

Очиғи, Европа чемпионлар лигасининг кучли жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита стадиондан туриб томоша қилиш хаёлимга ҳам келмаганди.

Умуман, кунларнинг бирида Урганч шаҳридаги “Тўмарис–Нур” гипермаркетига харид учун кирдим. Унинг фойесида иккита йигит “Pepsi” компанияси томонидан ташкил этилган “УЕФА чемпионлар лигасига чипталар ютинг” акцияси ўйналаётганини, бунинг учун бор йўғи уч дона 1,5 литр сиғимли “Pepsi” ичимлиги сотиб олиб, унинг чекини уларга топширишимни, бунинг эвазига рақамланган чипта тақдим этишларини ва белгиланган муддатда Европа чемпионлар лигаси учрашувларига ютуқ сифатида йўлланмалар ўйналиши ҳақида маълумот беришди.


Ўзим футболга қизиқмайманми, дарҳол тегишли салқин ичимликни сотиб олиб, чекини уларга бердим. Ўз навбатида йигитлар менинг исм-фамилиямни, ёшим ва телефон рақамимни сўраб, чиптанинг бир томонини тўлдиришди, иккинчи қисмини менга беришди. Орадан бир ҳафтадан ошиқ вақт ўтди. Бир куни телефонимга  SMS хабари келди. Унда 14 ноябрь куни соат 14:15 да “Sport” телеканалида жонли эфирда тўғридан-тўғри УЕФА чемпионлар лигасига 50 та йўлланма ўйналиши ёзилганди. Шу кунни интиқиб кутдим. Ниҳоят, кўрсатув бошланди. Мазкур акция асосан, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Наманган ва Андижон шаҳарларида ўтказилган экан. Таниқли ҳакамимиз Равшан Эрматов ва иқтидорли футболчимиз Жамшид Искандаровлар бирин-кетин омадли йўлланма эгаларини аниқлаб беришди. Натижада, 36 нафар ҳамюртимиз Санкт-Петербург шаҳрида  бўлиб ўтган “Зенит”– “Валенсия” учрашувига, 8 нафари Борисов шаҳрида “БАТЭ” – “Байер” ўйинига, 6 нафари эса ЦСКА – “Вольфсбург” жамоалари ўртасида кечган жуда аҳамиятли баҳсни бевосита стадионда томоша қилиш имкониятини эга бўлишди. Жумладан, менга 25 ноябрь куни Москва вилоятининг Химки шаҳридаги “Арена Химки” стадионида ўтказилган Россиянинг ЦСКА ва Германиянинг “Вольфсбург” жамоалари беллашувини кўриш насиб этди.



Эътиборлиси шундаки, ташкилотчилар акция  ғолибларини Тошкентдан белгиланган шаҳарларга самолётда бориб-келишини, бир кунлик меҳмонхона харажатини тўлаб беришди. Ўйинга ҳам бепул чипта тақдим этишди.

Албатта, бундай имкониятга эга бўлганимдан жуда хурсандман. Умримда илк бор Европанинг номдор жамоалари ўртасидаги ўйинни стадиондан кузатиб, роса завқландим. Бундай ютуқ бошқа ҳамюртларимга ҳам насиб этишини тилаб қоламан.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика