Пепе Рейна "Реал"га ўтиши мумкин
22 авг 2019 18:57
Янгиликлар
Пепе Рейна "Реал"га ўтиши мумкин
"Реал" жамоадан кетиши мумкин бўлган Кейлор Навас ўрнига номзодлар қидирмоқда.
Номзодлар орасида эса "Милан" дарвозабони Пепе Рейна ҳам бор.
Олдинроқ, Мадрид клуби украиналик дарвозабони Андрей Лунинни "Вальядолид"га ижарага бериб юборган эди.
Эндиликда жамоага иккинчи дарвозабон керак. Рейна ҳам "Милан"да айнан шу ролни бажармоқда. Ҳозирда миланликларнинг асосий посбони Жанлуижи Доннарумма саналади.
36 ёшли Пепе Рейна ўтган мавсум "Милан"да 12та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ўтказиб юборган.
Посбон бундан олдин "Ливерпуль", "Наполи", "Вильярреал", "Барселона" ва "Бавария" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар