UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  16 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  11 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Пеп Гвардиола: "Холанд ҳар ўйинда 5тадан гол уриши керак" Янгиликлар

Пеп Гвардиола: "Холанд ҳар ўйинда 5тадан гол уриши керак"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола хазилона равишда ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг ҳар ўйинда бештадан гол уриши кераклигини айтди.

"У ҳар ўйинда бештадан гол уриши керак. Холанд гол ура олмаса, унга босим ўтказишмоқда. Бироқ бу йигитча, босимни ҳис қилмаяпти, чунки у мавсумни зўр ўтказмоқда. Биринчи бўлимда ҳам унда бир қанча вазиятлар бўлди. Пенальтидан ҳам гол уриш осон эмас! Холанд доимо ёнимизда ва у ҳар дақиқадан завқ олмоқда. Эрлингнинг голларни нишонлашини кўрсангиз, бу ерда қанчалар хурсанд эканлигини кўриш мумкин. Биз ҳам ундан мамнунмиз.

У ҳали ёш. Унинг характери шундайки, пенальтидан гол урса ҳам шубха бўлмаслиги керак. Балки бу жуда яхшидир. Унинг статистикаси барчасига гувоҳлик беряпти. Бу лигада шунчалар кўп гол урдики, ҳали эндигина март ойидамиз. Эътиборни йўқотмаслиги - унинг энг зўр сифати. Буни у билан бирга ишлаб билдим.

Албатта, у ҳам босимни ҳис қилади. Босим - яхши нарса, у орқали Холанд ўзини ўнглаб олади ва ўзининг максимумини кўрсатишига туртки беради", - деди "шаҳарликлар" устози.

Ушбу мавсумда 22 ёшли футболчи "Ман Сити" таркибида 34 ўйинда 33 гол ва 5 ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика