UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  0 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  8 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  5 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  35 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  6

Пеп Гвардиола: “Брайтон”га қарши ўйин олдидан ҳеч қандай хавотирни ҳис қилаётганим йўқ” Янгиликлар

Пеп Гвардиола: “Брайтон”га қарши ўйин олдидан ҳеч қандай хавотирни ҳис қилаётганим йўқ”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг сўнгги турида “Брайтон”га қарши кечадиган баҳс олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Ушбу беллашувдаги ғалаба “Сити”га навбатдаги чемпионликни тақдим этади.

“Мен жудаям хурсандман. Умуман асабийлашаётганим йўқ.   Мен “Эттиҳад”да “Ливерпул”га қарши баҳс олдидан хавотирда эдим. Чунки ўшанда мавсум якунига беш ой қолганида улардан етти очко орқада эдик. Аммо ҳозир вазият бошқача. Мен ёш болалардек мириқиб ухладим. Пешқадамлик бу орзу, шараф. Менга бу ёқади.

Бетакрор мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаш учун сафар ўйинига ташриф буюришган, улар ҳам Премьер лигадаги ғалабамизни тантана қилишмоқчи. Ҳар бир ўйиндан олдин футболчиларимга шундай дейман: “Майдонга чиқинглар ва охирги икки мавсумда қандай ўйнаган бўлсанглар, шундай ўйин кўрсатинглар. Доим ёдингларда бўлсин: майдонда ҳар қандай ҳолат содир бўлишидан қатъий назар, сизлар бетакрорсизлар”, дейди Гвардиола.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика