Пентек: "Милан"да ҳар йили ҳужумчи алмаштириш одат тусига кириб бўлган"
02 фев 2020 19:42
Янгиликлар
Пентек: "Милан"да ҳар йили ҳужумчи алмаштириш одат тусига кириб бўлган"
"Герта"нинг янги футболчиси Кшиштоф Пентек "Милан"ни танқид қилди.
"Берлинда мени яхши кутиб олишди. Мухлислар менга қараб: "Пентек пиу-пиу-пиу", деб қўшиқ куйлашмоқда. Мендан кўп нарсани кутишаётганидан хурсандман.
"Милан"да барча нарса кузатилиши мумкин. Балки Ибрагимович сабабли мени сотишгандир. Лекин "Милан"да ҳужумчиларни ҳар йили ўзгартириш одат тусига кириб бўлган", - деди Пентек.
Пентек 2019 йилнинг январидан 2020 йилнинг январига қадар "Милан"да ўйнади. "Россонери"лар таркибида у 41 ўйинда қатнашиб, 16 бора рақиблари постига йўл топди. 30 январь куни форвард 27 млн евро эвазига "Герта" сафига бориб қўшилди.
Фикрлар