Пеленинг қизи отасининг операциядан кейинги ҳолати ҳақида айтиб берди
14 сен 2021 19:06
Янгиликлар
Пеленинг қизи отасининг операциядан кейинги ҳолати ҳақида айтиб берди
Афсонавий Пеленинг қизи Келли Насименто ўз отасининг соғлиғи борасида тўхталди.
80 ёшли бразилиялик йўғон ичагидаги ўсмани олиб ташлаш учун операция қилинганди.
"Ақл бовар қилмас даражадаги қўллаб-қувватлов учун ҳаммага чин юракдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. У операциядан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда, унда қандайдир оғриқ йўқ ва кайфияти яхши. 1-2 кундан кейин у реанимация бўлимидан одатдаги бўлимга ўтади ва кейин уйга қўйиб юборилади.
У кучли. Шифокорларнинг ажойиб жамоаси ва бутун дунёдаги инсонларнинг муҳаббати ва ғамхўрлиги билан у ҳамма нарсани енгади", – деб ёзди Келли ўз Instagram'ида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар