

"Энг яхши халқаро тўпурарлар бешлигига кирган Криштиану Роналдуни табриклайман. Табрикларимни қабул қил" - дейилади Пеленинг "Твиттери"да.
Португалия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичида Фарер орлларини 5:1 ҳисобида таслим этди, Роналду эса хет-трик қайд этди. Португалиялик ушбу 3та голи туфайли Пелени терма жамоадаги голлар бўйича ортда қолдирди. Роналдунинг ҳисобида 78та тўп мавжуд.



