

“Ўйлайманки, ушбу икки терма жамоа ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушишади ва мен бу ўйинга ташриф буюраман. Кўпчилик билмайди, яқиндагина жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлдим, шу боис Россияда ўтадиган ЖЧда қатнаша олмайман” дея ҳазиллашди Пеле.
Бразилиялик уч карра жаҳон чемпиони жума куни Москвага ташриф буюрди ва жаҳон чемпионати бошланишини қанча вақт қолганлигини кўрсатиб турувчи соат жойлашган “Манежной” майдонида бўлди.



