UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  49 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  637 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  29 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Пекерман 2006 йилги ЖЧда Месси нега асосий таркибга киритилмаганини айтди Янгиликлар

Пекерман 2006 йилги ЖЧда Месси нега асосий таркибга киритилмаганини айтди

Аргентина терма жамоасининг собиқ мураббийи Хосе Пекерман нима сабабда 2006 йилги ЖЧда Месси Аргентина терма жамоасида асосий таркибга киритилмаганлигини изоҳлади.

"Ҳар ким ўйлаш ва фикрлаш ҳуқуқига эга. Биз ЖЧга йўл олганимизда Месси ҳали "Барса"да асосий таркиб ўйинчиси эмасди. Албатта, у ҳақда кўп гап сўзлар бўлганди, аммо у клубида ҳали асосий таркибда майдонга тушмасди. Шу боис мен уни терма жамоада ҳам, клубдаги сингари сабрли бўлишини истагандим.

Мен унга "ушбу терма жамоада ажойиб футболчилар жамланишган. Бу жамоа маълум ўйин услубига эга, биз ЖЧга муносиб ҳозирлик кўрдик. Сен терма жамоанинг муваффақиятига ҳисса қўшишинг керак. Аммо захира ўриндиғига назар солсанг, у ерда қандай маҳоратли футболчилар борлигини кўрасан. Майдонга тушиш учун берилган имкониятдан унумли фойдалан" дегандим. Якунда у ҳаммасини тўғри тушунганди", дейди Пекерман.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2006 мусобақада бешта учрашув ўтказганди. Улар чорак финалда Германия терма жамоасига мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашишганди. Месси эса ўшанда бир марта асосий таркибда майдонга тушганди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика