Педро: "Рейна "Барселона" учун яхши номзод"

14 окт 2013, 09:47
"Барселона" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Педро Родригес ўз клуби дарвозасини ҳозирги вақтда "Наполи" дарвозасини қўриқлаётган ва "Ливерпуль"га тегишли бўлган Пепе Рейна қўриқлашини истаяпти, деб ёзмоқда испан матбуоти.
Педронинг фикрича, Рейна каталонияликлар дарвозасини қўриқлаш учун етарлича тажриба ва маҳоратга эга.

"Рейна "Барселона"ни яхши билади ва у биз учун ажойиб дарвозабон бўлган бўларди. Ҳаммамиз уни яхши биламиз ва жамоамиз сафида кўришни жуда истардик. Агар у "Барса"га ўтса, бу ерга жуда тез мослашиб кетади", деди Педро.

Манба: championat.com