Педро Манчини билан суҳбатдан сўнг "Интер"га ўтишга рози бўлди

Aslanov Jasurbek
10 апр 2015, 11:12
"Барселона" ҳужумчиси Педро Родригес кейинги мавсумда "Интер" шарафини ҳимоя қилади.

Хабарларга кўра, Испания терма жамоаси футболчиси Италия гранди бош мураббийи Роберто Манчини билан суҳбатлашганидан сўнг кўк-қоралар сафига ўтишга рози бўлди.

Олдинроқ "Интер" Педрони Матео Ковачичга алмаштирмоқчи эди.

Педро жорий мавсум давомида бир неча марта ўйин амалиёти етишмаётганидан нолиган. У Испания чемпионатининг 27та учрашувида иштирок этган, амм уларнинг фақат 12тасидагина ўйинни асосий таркибда бошлаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›