"Педри Зидан ва Лаудрупдан ҳам кучлироқ"
02 мар 2022 12:17
Янгиликлар
"Педри Зидан ва Лаудрупдан ҳам кучлироқ"
El Chiringuito TV мухбири Жота Жордининг фикрига кўра, "Барселона"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Педри Зинедин Зидан ва Микаэль Лаудрупдан кучлироқ экан.
Бундай фикр, Педрининг якшанба оқшомида "Барселона"нинг "Атлетик" Бильбаога (4:0) қарши тўқнашувидаги муваффақиятли ҳаракатларидан кейин янгради. "Зидан 19 ёшида қаерда эди?", - дейди Жота Жорди.
Педри аввалроқ "Golden Boy" совринига лойиқ кўрилганди, аммо уни Жаҳон ва Европа чемпионатлари ғолиби ҳамда "Олтин тўп" соҳибидан кучлироқ дейиш бироз ғалати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар