"Педри Зидан ва Лаудрупдан ҳам кучлироқ"

Omonjon To`xtamirzayev
2 мар 2022, 12:17
El Chiringuito TV мухбири Жота Жордининг фикрига кўра, "Барселона"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Педри Зинедин Зидан ва Микаэль Лаудрупдан кучлироқ экан.

Бундай фикр, Педрининг якшанба оқшомида "Барселона"нинг "Атлетик" Бильбаога (4:0) қарши тўқнашувидаги муваффақиятли ҳаракатларидан кейин янгради. "Зидан 19 ёшида қаерда эди?", - дейди Жота Жорди.

Педри аввалроқ "Golden Boy" совринига лойиқ кўрилганди, аммо уни Жаҳон ва Европа чемпионатлари ғолиби ҳамда "Олтин тўп" соҳибидан кучлироқ дейиш бироз ғалати.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›