Педри сентябрь ойида терма жамоа йиғинига боради. "Барселона" эса футболчи дам олишини хоҳлаганди

Aslanov Jasurbek
17 авг 2021, 23:28
Педри дам олиш нималигини билмаяпти.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари учун Испания термаси таркибидан ўрин олди. Испанлар 2 сентябрда Швеция, 5 сентябрь куни Грузия ва 8 сентябрь куни Косово термасига қарши ўйин ўтказишади.

"Барселона" эса футболчига дам олишни маслаҳат берганди. Аммо, Педрининг ўзи миллий жамоаси учун ўйнашни истамоқда. Футболчи Испания термасини ЖЧ-2022 йўлланмаси учун кечадиган муҳим ўйинларда ёлғиз қолдирмоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Педри ўтган мавсумда 73 та ўйин ўтказиб мутлақ рекорд қўйганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›