UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  0 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  4 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 21:10Саудия Арабистони. "Ал Раед" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:10"Навбаҳор"нинг БААда ўртоқлик ўйинлари ўтказадиган барча рақиблари маълум  3 19:52Расман: Мирко Йеличич - "Олимпик" бош мураббийи!  5 19:33"Барселона" етакчиси билан шартномани 2030 йилгача узайтирди  7 19:04"Боруссия" ўзига янги бош мураббий топди  5 18:29Мадриддаги "фантастик тўртлик"  85 18:00Расман: "Ал Иттифоқ" клуби Жеррардни истеъфога чиқарди   10

"Пахтакор"нинг янги легионерлардан иборат марказий ҳимоя тандеми муносиб ўйнадими? Янгиликлар

"Пахтакор"нинг янги легионерлардан иборат марказий ҳимоя тандеми муносиб ўйнадими?

Теглар :  ПахтакорНасаф
Кеча Ўзбекистон Суперкубоги доирасида "Пахтакор" — "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Гарчанд ўйинда "шерлар"нинг қўли баланд келган ҳамда улар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган бўлсалар-да, ҳимоя чизиғида бир қатор муаммолар кўзга ташланди. Айниқса, жамоанинг легионерлардан иборат марказий ҳимоя жуфтлиги — Алексей Ларин ва Камен Хаджиев баҳсга мослашиб олишга бир оз қийналишди, чамамда. Бу тўс-тўполон қилиб, осмондан дўл ёғдиришга арзимайди, ҳали кўпгина ўйинлар олдинда, мослашиш учун вақт керак. Эҳтимол, барчаси ўз изига тушиб кетар. Шундай бўлса-да, пойтахтликларнинг легионер мудофаачиларга йўл қўйган баъзи камчиликларни келтириб ўтмоқчимиз. Уларнинг хатога йўл қўйишида "Насаф" вакилларининг ҳам ўрни бўлиши табиий.

"Насаф" учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Чап қанотдан бошланган ҳужумни "Пахтакор" футболчилари зарарсизлантиришди, бироқ тўпни узоқлаштириш чоғида Камен Хаджиев Ҳусайн Норчаевни нишога олди ҳамда тўп Элдор Суюнов га бориб тушди. Унинг бахтига, тўпнинг тезлиги юқори эмасди.

Қаршиликлар учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасида кўпроқ устунликка эга бўлди. Ушбу вақт давомида кўпроқ қанотлардан юриш қилинди. Чап қанотда Соловьёв  ва Насруллаев, ўнг қанотда эса Дилшод Саитов ҳужумдаги ҳаракатларда фаол бўлишди. Шунингдек, вазият юзага келганда, марказдан ҳам ёриб киришга уриниб кўришди. Шундай ҳаракатлардан бири 20-дақиқада содир бўлди. 

Марказда Алибоев ҳамда Ҳамробеков тўпни рақибларига бериб қўйишди, натижада Шароф Муҳитдинов уларнинг "оғзидаги ошини олиб қўйди". Шеригининг узатмасидан сўнг Ҳусайн Норчаев тўп билан кросс амалга оширишни бошлади, у Лариндан осонликча қочиб кетди, бироқ Алижоновга келганда ҳужумчига уддабуронлик етишмади.

Биринчи бўлим якуни арафасида Ларин "қовуннинг "дода"сини туширди". Оддий вазиятда Алижоновдан тўпни қабул қилиб олган 5-рақамдаги футболка эгаси дастлаб тўпни тепсамми-йўқми, дея ҳисоб-китобларга берилди, бу фикр унга ёқмади шекилли, тўпни жамоада сақлаб қолиш қарорида қолди ҳамда дарвозабонни зериктириб қўймаслик учун узатма амалга оширишни афзал кўрди, бироқ бунинг оқибатида Норчаев Суюнов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, Ўзбекистон терма жамоаси посбонининг абжирлиги бўлмаганида, эҳтимол, ҳисоб очилиши ёки суперкубок соҳибларининг биринчи бўлимдаёқ бир киши кам бўлиб қолишига сабаб бўладиган ҳаракат амалга оширилиши мумкин эди.

Вазият "Пахтакор" дарвозабонининг жароҳат олиши ҳамда биринчи бўлим якунланмасдан туриб, майдонни тарк этишига сабаб бўлди. Ларин узрини ҳам, раҳматини ҳам Суюновга етказиб қўйиши лозим.

Танаффусда ҳимоя қўрғонидагилар Войнескидан македонча "ширин сўзлар"ни эшитган шекилли, иккинчи бўлимда хатолар нисбатан камроқ кўзга ташланди. 

69-дақиқада "Насаф" ҳимоячилари Норчаевни олдинга бошлади. Ходжаевнинг ёнида турган Норчаев тўпга охиригача курашди. Тўпнинг парвози Қувватовнинг "аэродромига қўнишини" кутмаган посбон нима қилишга иккиланиб қолди. Тиниб-тинчимас Ҳусайн эса рақиб дарвозасини ишғол қилишига бир баҳя қолди. Санжар эса ўз вақтида хатосини тўғрилади.

Албатта, бу вазиятда охиригача югурмаган Ходжаев эмас, маъсулиятни ўз зиммасига олишга уринган Қувватовнинг шошқалоқлигини сабаб сифатида кўрсатсак мақсадга мувофиқ бўларди.

82-дақиқада "Насаф" ҳужумини Ларин тўхтатиб қолди, аммо тўпни узоқлаштиришда украиналик ҳимоячи тўпни олдириб қўйди, бироқ вазиятни унинг жамодошлари бартараф этди.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, Ларин яна коптокни рақибларига совға қилди. Яна чап қанотдан ҳужум бошланди. Айнан ўша ҳужумни Хаджиев бартараф этишга ҳаракат қилди, аммо...

Аммо болгариялик футболчининг тепган тўпи номаълум томонга эмас, ўз дарвозаси томон йўналиш олди. Қувватов бир амаллаб тўпни эгаллаб олди.

Эҳтимол, бу хатолар кўзга кўринмас бўлиб туюлар. Шунингдек, ушбу футболчиларнинг жамоаси сафига эндигина келиб қўшилгани сабаб бўлгандир. Ҳар ҳолда, иккинчи бўлимда биринчисига қараганда яхшироқ ҳаракат қилишди. Уларнинг майда хатолари мамлакат миқёсидаги турнирларда доғ қолдирмаслиги мумкин, бироқ мухлислар ОЧЛда иштирок этадиган жамоа ҳимоячиларидан бундай ўйинни кутмаслиги аниқ.


О.А





Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика