UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  22 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  27 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  4 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда? Янгиликлар

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин олган Боян Миладинович 2015 йилда "Пахтакор"ни тарк этди. "Шерлар" раҳбарияти сербиялик футболчининг ўрнини тўлдириш устида узоқ бош қотиришди ва Черногориядан муносиб вариант топишди. Бу - ёш, бўйдор ва жисмонан бақувват Аднан Ораховац эди. 

Аднан ишончни оқлади. Клубдаги илк мавсумидаёқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритилишида муносиб ҳисса қўшди. "Шерлар"нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. "Пахтакор"да 2,5 йил ўйнаб, жамоа учун Олий Лигада 66 ўйин ўтказди ва 6 бор рақиб дарвозабонларини ранжитди. 2017 йилда клубда катта ўзгаришлар юз бергани боис кўплаб футболчилар қатори жамоа билан хайрлашишга қарор қилди ва иккинчи даврани "Динамо"да ўтказди. Бироқ, Самарқанд клуби мавсум охирида қуйи лигага тушиб кетгач, Ўзбекистонни тарк этди.

1991 йилда туғилган футболчи айни пайтда Таиланднинг "Прачуап" клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Маълумот учун, Ораховац Тай Лиганинг якунига етган мавсумида 19 ўйинда иштирок этди. Унинг жамоаси якунда 16 жамоа орасидан 10-ўринни эгаллади.

2017 йилнинг ёзида "SFI Management Group" "Пахтакор" ҳомийсига айланди ва инқироздаги жамоани кучайтириш ишлари бошлаб юборилди. Ораховац ҳам айни шу пайтда клубдан кетган эди. Шота Арвеладзе унинг ўрнини бошқа бир черногориялик ҳимоячи билан тўлдирди. Гап "шерлар" таркибига "Ростов"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган Марко Симич ҳақида боряпти. 

Грузиялик мутахассис унга катта умид боғлаган эди. Сардорлик боғичининг Маркога топширилиши сўзимизнинг исботи бўлса керак. Симич эса 2,5 йил давомида клуб учун 53 ўйин ўтказиб, 7 та голга муаллифлик қилди.

2020 йилнинг январида Тошкент клуби қароргоҳини тарк этган ҳимоячи ёзгача эркин агент мақомида юрди ва июн ойида Латвиянинг "Лиепая" клуби билан шартнома имзолади. Марко Симич айни пайтда ҳам мазкур жамоа шарафини ҳимоя қиляпти. У Латвия чемпионатининг жорий мавсумида 11 ўйинда майдонга тушишга улгарган. Симич "Лиепая" жамоаси сардори эканини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика