UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  17 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми? Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини Табризнинг "Трактор" жамоасига қарши баҳс билан бошлайди.

Шу муносабат билан жамоалар таркибидаги қимматбаҳо футболчиларга тўхталишга қарор қилдик. "Шеърлар"нинг трансфер баҳоси энг юқори бўлган вакили Ҳожиакбар Алижонов ҳисобланади. "Трансфермаркт" портали тез орада 24 ёшга тўладиган футболчини 900 минг еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячи Меҳди Тикдаринажод ва ҳужумчи Пейман Бабайи "Трактор"нинг энг қиммат вакиллари ҳисобланишади. Уларнинг трансфер баҳоси 650 минг еврога тенг.
Кеча сайтимизда табризликлар ҳақидаги мақола эълон қилинганидан кейин Эрон терма жамоасидаги ўйинлар билан мухлисларимизга танилган Масуд Шожаи (36 ёш) ва Ашкан Дежага (34 ёш) борасида саволлар пайдо бўлди. Шу туфайли уларнинг трансфер нархи ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдик. "Трансфермаркт" портали ҳар 2 футболчини бир хил — 200 минг еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, "Пахтакор" футболчилари орасидан фақатгина Ҳумоюнмирзо Иминовнинг (100 минг евро) трансфер баҳоси Дежага ва Шожаиникига нисбатан паст ҳисобланади.

"Пахтакор" эртага "Трактор" билан ўйнайди. Эрон клуби қандай ҳолатда?        

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика