UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  3 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  37 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  18 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми? Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини Табризнинг "Трактор" жамоасига қарши баҳс билан бошлайди.

Шу муносабат билан жамоалар таркибидаги қимматбаҳо футболчиларга тўхталишга қарор қилдик. "Шеърлар"нинг трансфер баҳоси энг юқори бўлган вакили Ҳожиакбар Алижонов ҳисобланади. "Трансфермаркт" портали тез орада 24 ёшга тўладиган футболчини 900 минг еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячи Меҳди Тикдаринажод ва ҳужумчи Пейман Бабайи "Трактор"нинг энг қиммат вакиллари ҳисобланишади. Уларнинг трансфер баҳоси 650 минг еврога тенг.
Кеча сайтимизда табризликлар ҳақидаги мақола эълон қилинганидан кейин Эрон терма жамоасидаги ўйинлар билан мухлисларимизга танилган Масуд Шожаи (36 ёш) ва Ашкан Дежага (34 ёш) борасида саволлар пайдо бўлди. Шу туфайли уларнинг трансфер нархи ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдик. "Трансфермаркт" портали ҳар 2 футболчини бир хил — 200 минг еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, "Пахтакор" футболчилари орасидан фақатгина Ҳумоюнмирзо Иминовнинг (100 минг евро) трансфер баҳоси Дежага ва Шожаиникига нисбатан паст ҳисобланади.

"Пахтакор" эртага "Трактор" билан ўйнайди. Эрон клуби қандай ҳолатда?        

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика