UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

"Пахтакор" ва "Насаф" Суперлигада эмас, ОЧЛда ўйнаяпти. Бу жамоада аввалги номлар қолмаган - Мутахассис фикри Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Насаф" Суперлигада эмас, ОЧЛда ўйнаяпти. Бу жамоада аввалги номлар қолмаган - Мутахассис фикри

Championnat.asia сайтида мутахассис фикри рукни давом этади.

 Хабарингиз бор, ОЧЛда иштирок этаётган жамоаларимизнинг учрашувларидан сўнг собиқ футболчи, мураббийларнинг мулоҳазаларини эътиборингизга бериб бормоқдамиз. Тўртинчи турга келиб "Пахтакор" ва "Насаф" ўрин олган гуруҳларда анча чигал вазият юзага келди. "Шерлар" "Ал Дуҳаил"га мағлуб бўлиб имкониятларини пасайтириб юборган бўлса, "Насаф" "Ал Файсали" билан дуранг ўйнаб бироз бўлсада умид учқунларини сақлаб қолишга эришди. Демак, мутахассис рукунининг галдаги меҳмони Акмал Шораҳмедов иккинчи тур бўйича фикрларини билдирди. 


Пахтакор

Лига чемпионов АФК. Группа D . 4-тур

18/04/2022, 23:15

3
:
0
Тугади

Ал-Духаил СК

Бассам Хишам - 32', Майкл Олунга - 45', Альмоэз Али - 47'

45'
90'
11'  Фаррух Сайфиев
42'  Khoziakbar Alidzhanov
46'  Одилжон Хамробеков (Ходжимат Эркинов)
59'  Sardor Rashidov (Mirzhakhon Mirakhmadov)
59'  Оливер Саркич (Аббосбек Файзуллаев)
69'  Mirzhakhon Mirakhmadov
73'  Азизбек Тургунбаев
80'  Sardor Sabirkhodjaev (Diyor Kholmatov)
86'  Khoziakbar Alidzhanov (Shahzod Azmiddinov)
90'  Ikrom Alibaev
90'  Mirzhakhon Mirakhmadov
32'  Бассам Хишам
32'  Edmilson Junior
45'  Майкл Олунга
47'  Альмоэз Али
47'  Edmilson Junior
54'  Карим Будиаф (Luiz Ceara)
54'  Альмоэз Али (Исмаэль Мохаммад)
61'  Ассим Мадибо
62'  Edmilson Junior (Али Яхья)
63'  Майкл Олунга (Абдельрахман Мустафа)
84'  Мохаммед Муса Али (Мохамед Алааэлдин)


- "Пахтакор" ҳам, "Насаф" ҳам ёмон ўйин ўтказмади. Яхши тайёргарлик кўришгани маълум. Бу ерда гап рақибларда. Биринчи жамоамиз "Ал Дуҳаил", иккинчиси "Ал Файсали" билан ўйнади. Уларнинг сафида эса индвидуал кучли футболчилар ўйин тақдирига таъсир ўтказяпти. Ҳужумларни якунлашда бизнинг футболчиларнинг уларники каби эмас. Даража барибир билинади. Умуман олганда ўйин жиҳатдан керак бўлса устун ҳам кўринишяпти. Улар Суперлигада эмас, ОЧЛда ўйнашмоқда. 



Жамоаларимиз кимлар билан ўйнаётганига ҳам боғлиқ. Агарда Ўзбекистон чемпионатида бўлганида шу футболчиларга умуман бошқача фикрлар ёғиларди. Бизнинг ҳимоячиларга қарши ўйнаётган ҳужумчиларнинг савияси бир неча бош баланд. Оддий мисол Эдмилсон. Кимнидир ёмон отлиққа чиқариш нотўғри, деб ўйлайман. Агар кучсиз жамоалар билан ўйнаб ютса мақташга тушишади. 


Аль-Файсали

Лига чемпионов АФК. Группа E . 4-тур

20/04/2022, 02:15

0
:
0
Тугади

Насаф Карши

45'
90'
19'  Waleed Al-Ahmad
62'  Mohammed Al-Amri (Khalid Al Kabi)
79'  Abdulrahman Al-Dosari (Mohammed Al Saiari)
89'  Мартин Бойл (Shaye Ali Sharahili)
90'  Mohammed Al Saiari
26'  Иван Соловьев (Sukhrob Nurulloev)
76'  Sharof Mukhiddinov (Семир Смайлагич)
86'  Marko Stanojevic (Bakhrom Abdurakhimov)


"Пахтакор"да таркиб ўзгарди. Жамоа кучсизланди. Достон Ҳамдамов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов каби номлар ҳозир клубда қолмаган. Бу ҳақиқатдан катта йўқотиш. ОЧЛда ўйнаётган клубларнинг барчасининг бюджети катта. Футболчи ўзимизда лидерлик қилгани халқаро майдонда ҳам шундай бўлишини англатмайди. Йигитлар тажриба тўплашмоқда. 



- Ҳозирги пайтда ҳар уч кунда ўйин. Асосий эътиборни. тикланишга қаратиш керак. Араб жамоалари бундай шароитда тезда тикланади. Улардаги техникалар, фармацевтик маҳсулотлар бошқача. Шу боис охирги ўйинлар жуда қийин бўлади

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика