UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  27 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  27 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  7

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги Самарқандда бўлиб ўтади Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги Самарқандда бўлиб ўтади

"2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти"нинг 22.3-бандига асосан шу йилнинг 6 март санасида Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади.

Унда мамлакат чемпиони сифатида "Пахтакор" ва вице-чемпион сифатида "Насаф" клублари ўзаро саф тортади. Беллашув 16:00да старт олади.

Мазкур банд шартларидан келиб чиқиб, Суперкубок ўйини учун Самарқанд шаҳри танлаб олинди. Шаҳаргача этиб бориш шароити ҳар икки клуб мухлислари учун нисбатан тенг экани инобатга олинди.

Регламентдан келиб чиқиб, мазкур беллашувда "Пахтакор" футбол клуби расмий мезбон ҳисобланади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперкубок ўйинини ташкил этишда кўрсатаётган ёрдами учун Самарқанд вилояти ҳокимияти ҳамда "Динамо" футбол клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдиради.


Суперкубок учрашуви билан боғлиқ ўйинолди тадбирлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика